22-113-72568 сон - ШАРТНОМА

13 июнь 2022 йил
Қўқон филиали
ФУРКАТ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМА номидан ____________________ асосида иш олиб борувчи ва бундан сўнг матнда "Буюртмачи" деб аталувчи ____________________ BARNO OTABOYEVA YAQUBOVNA бир томондан ва "ЎзММИ" ДМ (Кукон филиали) номидан 18.08.2021 йилдаги 22/2641-сонли ишончнома асосида иш юритувчи, бундан сўнг "Бажарувчи" деб аталувчи - унинг Директори Азимов М.М. иккинчи томондан, мазкур шартномани туздилар:

1. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ ВА ИШЛАРНИНГ НАРХИ

1.1
"Буюртмачи" топшириғига кўра "Бажарувчи" ушбу шартномада белгиланган тартиб ва шартлар асосида қуйидаги таснифда кўрсатилган ишларни бажариш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
T/p Хизмат кўрсатувчи бўлим Ишлар тури ва ўлчаш воситаси номи ЎВ нинг сони Хизмат нархи ҚҚС 15% Хизмат киймати (ҚҚС билан)
Бир донаси учун нарх Жами
1 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 08-Mexanik yarimavtomatli sfigmomanometrlar 101 24 807,36 2 505 543,36 375 831,50 2 881 374,86
2 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 08-Ishchi elektrosignali manometrlar, vakuummetrlar va manovakuummetrlar 29 29 854,61 865 783,69 129 867,55 995 651,24
3 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 04-O‘rta klass elektron va mexanik tarozilar 40 kg gacha 55 65 102,05 3 580 612,75 537 091,91 4 117 704,66
4 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 04-O‘rta klass elektron va mexanik tarozilar 150 kg gacha 2 89 016,17 178 032,34 26 704,85 204 737,19
5 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 04-O‘rta klass elektron va mexanik tarozilar 500 kg gacha 15 178 234,25 2 673 513,75 401 027,06 3 074 540,81
6 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 09-Biokimyoviy tibbiyot analizatorlari (Анализаторы медицинские биохимический) 9 209 052,52 1 881 472,68 282 220,90 2 163 693,58
7 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 05-Elektrokardiograf/Registratorlar EKG signali (Xolter), Bemor monitori 14 238 778,26 3 342 895,64 501 434,35 3 844 329,99
8 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 09-Refraktometr (Рефрактометр) 1 108 722,15 108 722,15 16 308,32 125 030,47
9 113.Кокандский филиал Синов воситасини метрологик аттестациядан ўтказиш / 09-Аттестация сушильных шкафов 12 556 732,42 6 680 789,04 1 002 118,36 7 682 907,40
10 113.Кокандский филиал Синов воситасини метрологик аттестациядан ўтказиш / 09-Аттестация термостатов суховоздушных 2 502 446,61 1 004 893,22 150 733,98 1 155 627,20
11 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 09-Suyuqli shishali termometrlar (Термометры жидкостные стеклянные) 85 73 959,96 6 286 596,60 942 989,49 7 229 586,09
12 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 09-Raqamli va elektron termometrlar(Термометры цифровые и электронные ) 11 57 685,58 634 541,38 95 181,21 729 722,59
13 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 05-Ultratovush tashxis tizimi 6 333 863,67 2 003 182,02 300 477,30 2 303 659,32
14 113.Кокандский филиал Ўлчаш воситаларини қиёслаш / 04-20 ml gacha bo‘lgan o‘zgaruvchan hajmli bir kanalli pipetka-dozator (100 donagacha) arxiv 23 57 115,72 1 313 661,56 197 049,23 1 510 710,79
15 Қўшимча сайёр хизмат кўрсатиш / Дополнительный выездной сервис 339 830,00 50 974,50 390 804,50
Жами: 33 400 070,18 5 010 010,51 38 410 080,69
Жами шартнома суммаси: ўттиз саккиз миллион тўрт юз ўн минг саксон сўм 69 тийин, шу жумладан ҚҚС - беш миллион ўн минг ўн сўм 51 тийин.

2. ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

2.1
Тўлов “Буюртмачи” нинг ҳар бир талабноомаси (буюртмаси) асосида “Бажарувчи” томонидан тақдим этилган тўлов учун ҳисоб бўйича “Буюртмачи” томонидан амалга оширилади. “Буюртмачи” ҳар бир тўлов учун ҳисоб тақдим этилган пайтдан бошлаб 15 банк иш куни якунига қадар бажариладиган хизмат (иш) қийматини 30% микдорида “Бажарувчи”нинг ҳисоб рақамига хизмат (иш)лар бажарилишидан олдин тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади. Ишлар бажарилганидан сўнг Бажарилган ишлар баёнига асосан “Буюртмачи ” кўрсатилган хизматлар учун 70 % миқдоридаги тўловни 15 банк иш куни мобайнида тўлаш мажбуриятини олади.
2.2
Ишлар Қўқон филиали ташқарисида бажарилганда қўшимча сайёр хизматлар учун алоҳида ҳақ тўланади ва ишлар бажарилиш жойига бориш ҳамда намунавий ўлчаш воситаларини ташиш, яшаш ва суткалик ҳаражатларни ўз ичига олади. "Буюртмачи" транспорт тақдим этган ва ҳақиқий ишлар бажарилиш жойида яшаш жойини таъминлаган ҳолларда қўшимча сайёр хизматлари учун ҳақ тўланмайди.
2.3
Қўшимча сайёр хизматларнинг нархи ҳақиқий ишлар бажарилиш жойига ва ишларни бажаришга жўнатилган "Бажарувчи" вакилларининг сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тарифга мувофиқ ва ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида ҳисоб-китоб билан аниқланади.

3. ИШЛАРНИ БАЖАРИШ, ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

3.1
Шартноманинг 2.1.бандига асосан шартнома баҳосининг 30 фоизи учун тўлов амалга оширилгандан сўнг, 10 иш кунида хизмат кўрсатилади, "Буюртмачи"10 иш куни мобайнида "Бажарувчи"га шартноманинг 1.1. бандида кўрсатилган ўлчаш воситалари ва зарурий ҳужжатларни топширади.
3.2
“Буюртмачи” томонидан мазкур шартномада кўрсатилган ўлчаш воситалари (синов воситалари), (зарур холларда) стандарт намуналар, ҳамда зарур ҳужжатлар (тасдиқланадиган турдаги ўлчаш воситалари (синов воситалари), ўлчаш воситаларининг (синов воситаларининг) эксплуатация ва техник ҳужжатлари;) топширилган вақтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 528-сонли «Ўзбекистон Республикасида Метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган муддатларда “Бажарувчи” ишни бажариш мажбуриятини олади. Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мутасно.
3.3
"Буюртмачи" томонидан шартноманинг 2.1. ва 3.1. бандидаги шартларни ўз вақтида бажарилмаган ҳолатларда, "Буюртмачи" бу ҳақида "Бажарувчи"га ёзма хабар беришга мажбур. Бу ҳолда, ишнинг бошланиш муддати тегишли равишда кечиктирилган вақт муддатига кўчирилиб, "Бажарувчи"нинг иш ўз вақтида бажарилмаганлиги учун жавобгарлик келиб чиқмайди.
3.4
Шартнома бўйича ишлар якунлангач, "Бажарувчи" бажарилган ишларни "Буюртмачи"га топширади ва бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактурани тақдим этади.

4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

4.1
Ушбу шартнома шартларини бажармаганлиги ёки тўлиқ бажармаганлиги учун томонлар Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 670-1-сонли "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бошқа амалдаги ҳужжатларида кўзда тутилган жавобгарликка тортилади.

5. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

5.1
Тарафлар ўртасида мазкур шартнома юзасидан келиб чиқадиган низолар тарафлар келишуви билан ҳал қилинади. Келишувга эришилмаган низолар Тошкент туманлараро Иқтисодий судида ҳал қилинади.

6. БОШҚА ШАРТЛАР

6.1
Шартнома фақатгина томонларнинг келишуви асосида ўзгартирилиши мумкин. Ушбу шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ёки қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиб, тарафлар томонидан имзоланади ва улар шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
6.2
Шартнома иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра, бошқа бир томоннинг шартнома шартларини бузган ҳолда ёки ишлар бажарилиши учун ўлчаш воситалари (синов воситалари) ва зарур ҳужжатлар ўз вақтида топширилмаган, шартноманинг 2.1. банди "Буюртмачи" томонидан бажарилмаган ёки ишлар бажарилишини кечиктириш ҳақидаги ёзма хабарномаси бўлмаган ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:
6.3
Шартномани бекор қилишга қарор қилган томон иккинчи томонга бекор қилиниши кўзланаётган муддатдан 15 кун аввал ёзма хабарнома юборади.
6.4
Шартнома бекор қилинганидан сўнг, шартнома юзасидан ҳақиқий ҳаражатлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилинади.
6.5
Иш ва хизматлар нархи ўзгарган ҳолатларда, шунингдек, ушбу шартноманинг амал этиш вақтида базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарганда, тегишли индексация коэффициенти асосида шартноманинг нархи қайта кўриб чиқилади ва ёзма равишда расмийлаштирилади.
6.6
“Бажарувчи” қуйидаги маълумотларни “Буюртмачи”нинг ёзма рухсатисиз учинчи тарафга тақдим этмаслик мажбуриятини олади:
- ўлчаш воситаларининг (синов воситалари) калибрлаш (ёки қиёслаш) натижаларини, калибрлаш (ёки қиёслаш) баённомаси ва сертификати нусҳаси, “Бажарувчи” ва “Буюртмачи” ўртасидаги молиявий маълумотлар);
- “Буюртмачи”нинг ходимлари ҳақидаги шахсий маълумотлар;
- “Буюртмачи”нинг ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) жараёни билан боғлиқ маълумотлар, ривожлантириш бўйича режалари, схемалар ва чизмалар;
- маҳсулот (хизмат) қиймати ва нархи;
- “Буюртмачи”га тақдим этилган бирламчи маълумотлар;
- солиқ тўловлари ва бу бўйича имтиёзлари (агар бор бўлса) ҳақидаги маълумотлар. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Аккредитация органи, Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бериладиган сўровлар бундан мустасно.
6.7
Калибрлаш натижалари бўйича спецификация ёки стандартга мувофиқлик тўғрисида баёнотни “Буюртмачи” сўрамайди, “Бажарувчи” эса тақдим этмайди (қолган хизматлар бундан мустасно).
6.8
Ушбу шартномада кўзда тутилмаган, қолган барча ҳолатлар юзасидан томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини қўллайдилар.

7. ФОРС-МАЖОР

7.1
Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар, масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришга таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий ҳокимиятлар томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа маъмурий қарорлар, маъмурий ёки ҳукуматнинг чекловчи қарорлари ва ҳоказолар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
7.2
Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон 5(беш) кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолати бошланиши ва тугаши муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
7.3
Агар форс-мажор ҳолати мазкур шартнома шартларини бажаришга 2 ойдан кўп муддат талаб қилса томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.

8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

8.1
Шартнома унга томонларнинг имзо қўйган вақтдан (имзо қуйилган сана) ва Молия Bазирлиги Ғазначилиги томонидан рўйхатдан (агар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш кўзда тутилган бўлса) ўтказилган кундан бошлаб кучга киради ҳамда ушбу шартнома бандлари 2022 йил 31 декабрь кунига қадар амал қилади.
8.2
Шартнома икки нусхада - ҳар бир томон учун биттадан тузилиб, иккаласи ҳам бир ҳил юридик кучга эга.

9. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КЕЛИШУВ

9.1
Шартнома бўйича ўз мажбуриятларинини бажаришда Томонлар коррупцияга қарши курашиш бўйича қоидаларга, шу жумладан амалдаги қонунларга риоя этилишини таъминлайди, яъни улар, уларнинг ходимлари, аффилланган шахслар, бенефициари ва шартномани амалга оширишдаги ҳамкорлари, пудратчилари томонидан бир-бирига ёки давлат иштирокидаги ташкилот ходимига пора бериш ёки пора беришда воситачилик қилишда,моддий ёки номоддий наф олишдан тийилиши лозим. Томонлар ушбу ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинишини кафолатлайди.
9.2
Томонлар коррупцияга қарши қоидалар бузулганда ёки асосли гумонлар юзага келганида дархол ёзма равишда (электрон почта орқали) ёки ишонч телефони (78 150 26 03) орқали бир-бирини хабардор қилиш мажбуриятини олади. Бунда томонлар юзага келган холатга ойдинлик киритиш мақсадида ёзма изоҳ талаб қилиш хуқуқига эга ва мурожаатини олган томон 10 (ўн) иш куни мобайнида тушинтириш бериши ёки ўз фикрини билдириши мумкин.
9.3
Мазкур бобнинг талаблари бажарилмаганда, шу жумладан белгиланган муддатда коррупцион хавф-хатар бартараф этилмаса, томонлар амалга оширган чоралар коррупцион холатни пасайишига олиб келмаса, бошқа томон шартномани бекор қилиш хуқуқига эга ёки унинг ижросини тўхтатиб қўйиши мумкин.
9.4
Ушбу бобда кўрсатилган асослар бўйича шартномани бир томонлама бекор қилишни талаб қилган томонга етказилган зарарларни қоплаш қонунчиликда кўрсатилган тартибда амалга оширилади, ушбу бобнинг мажбуриятларини бузган томон эса шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши оқибатида кўрилган зарарлар қоплашни талаб қилишга хақли эмас.

10. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚИЙ МАНЗИЛЛАРИ

"БАЖАРУВЧИ"


"ЎзММИ" ДМ (Кукон филиали)


Қўқон ш, Ш.Рашидов кўчаси 1А уй


Х/р 20210000000775480113


"ИПАК ЙУЛИ" АИТ БАНКИНИНГ САГБОН ФИЛИАЛИ


Банк коди 01036


СТИР 304909478


ИФТ 71200


Тел. 73 543-11-18

"БУЮРТМАЧИ"


ФУРКАТ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМА


КУК ДУППИ К-ГИ


Х/р 20204000000464598001


в ФУРКАТ Т., "АГРОБАНК" АТБ ФУРКАТ ФИЛИАЛИ


Банк коди 00543


СТИР 200201685


ОКЭД 86100


Тел. 90 851-0244

Шартномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг. Ушбу QR-код шартнома бажарувчи томонидан тасдиқланганини билдиради.
Шартномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг. Ушбу QR-код шартнома буюртмачи томонидан тасдиқланганини билдиради.